Кобулми ёки Қобул?

0
789
марта кўрилган.

Афғонистон пойтахти номини ёзишда кўп хатоликлар, хилмахилликлар кузатилади. Хўш, қай бири тўғри: Кобулми ёки Қобул?

Кобул шакли тўғри. Пушту ва дарий тилларида бу сўз коф (ک) ҳарфи билан ёзилади.

Кобул сўзининг этимологияси ҳақида турли тахминлар бор. Бир тахминга кўра, у капул – сомон кўприк маъносини англатади. Бошқа бир версияга асосан, об дар бейни гул – гул орасидаги сув, яъни гулзор оралаб ўтадиган дарё бирикмасидан келиб чиққан. Рус топонимчи олими Евгений Поспелов фикрича, шаҳарга шу номдаги дарёнинг оти берилган.

Шаҳар милоддан олдинги давр манбаларида Кубха номи билан аталган. Аҳамонийлар пайтида шаҳар Кабур деб номланган. Қадимги Хитой манбаларида Гаофу деб тилга олинади ва аҳолиси савдогарлар экани айтилади. Баъзи асарларда шаҳар Кофес, Кофене тарзида тилга олинади.

Айрим олимлар фикрича, Камбожа давлати номи Кобул шаҳри номига бориб тақалади.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида шаҳар номи Кобул шаклида берилган. “Бобурнома”да, изоҳли луғатдаги мисолларда ҳам айни шу имло қўлланган.

 

📌  Демак:

Кобул

Қобул ❌

 

Ориф Толиб

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.