Модомики: вергул керакми ёки йўқ?

0
469
марта кўрилган.

Бу сўз билан вергул ишлатишда кўп хато қилинади. Ҳатто изоҳли луғатда шу сўз шарҳидаги мисолларда ҳам бирида вергул ишлатилган, бирида эса йўқ. Ўзи вергул керакми? Жавоб – йўқ. Бу сўзга маъноси яқин бўлган агар, мабодо юкламаларидан сўнг вергул қўймаймиз. Модомики ҳам вергул талаб қилмайдиган сўзлар қаторига киради.

 

Модомики юкламаси эргаш гаплар бошида келиб, шу гап билдирган маънони таъкидлайди:

 

Модомики сиз рози экансиз, менинг қаршилигим йўқ. 

 

Модомики аҳвол шундай экан, у кишининг орзуларига қулоқ солишимиз керак бўлади.

Ойбек, Танланган асарлар.

 

Модомики шундоқ экан, қори шундоқ қилишга нучук жур­­ъат қилди?

А. Қаҳҳор, Қўшчинор чи­роқлари.

 

Бундан кейин гап­ларимни уқиб олинг, модомики мен билан бир­гасиз, менинг одамимсиз, ҳар бир ишни мен билан баҳамжиҳат қилинг.

Ойбек, Танлан­ган асарлар.

 

Охирги мисолда вергул модомики сўзи туфайли эмас, бирдан ортиқ кесим қатнашаётгани сабабли қўйиляпти.

 

Ориф Толиб

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.