Самовий китоблар номи қандай ёзилади?

0
489
марта кўрилган.

Дунё динларининг китоблари, жумладан, самовий китоблар номи бош ҳарфларда ва қўштирноқсиз ёзилади: Қуръони карим, Инжил, Таврот, Забур.

Одатда китоблар номи қўштирноққа олинади. Лекин бу ерда қўштирноқ керак эмас. Нега? Бу бир мантиққа асосланади: самовий китоблар ягона, айни шу номдаги бошқа китоблар йўқлиги учун уларнинг номини қўштирноққа олиш керак эмас.

Қуръони карим жуз (пора)лари ва суралари номи ҳам одатда бош ҳарфда, қўштирноқларсиз берилади: Амма пораси, Фотиҳа сураси, Ихлос сураси.

 

@oriftolib

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.