Аномал иссиқ: “аномал” нима дегани?

0
949
марта кўрилган.

Аномал сўзи изоҳли луғатда йўқ. Лекин у билан ўзакдош аномалия сўзи шарҳланган. Аномал ана шу аномалиянинг сифат шакли.

Аномалия юнонча anomalia сўзидан, аслиятда нотекислик; меъёрдан четлашиш маъноларига эга. Атама сифатида меъёрдан, умумий қонуниятдан четга чиқиш; нормага, умумий қонуниятга хилофлик маъносини англатади.

 

Ўсишдаги аномалия.

Жисмоний ривожланишдаги аномалия.

 

Аномал иссиқ бирикмаси меъёрдан, нормадан ўтиб кетган иссиқ деган маънони англатади.

 

@oriftolib

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.