Игрекми ёки игрик?

0
566
марта кўрилган.

Изоҳли луғат игрек сўзини шундай шарҳлаган:

 

1️⃣ Лотин алифбосида охирги ҳарфдан олдинги “Y” ҳарфининг номи.

2️⃣ Математикада: шу ҳарф билан ифодаланган номаълум (қидирилаётган) миқдор.

 

Бироқ ҳарф сифатида уни игрек деб аташ кам учрайди. Асосан математик белги бўлиб келганда, номаълум ўзгарувчини англатганда игрек деб ўқилади.

Бу белгини кўпинча игрик ёки эгрик деб янглиш ифодалаш кўп учрайди. Нега айнан игрек тўғри?

Бу сўз французча, у немис тили орқали русчага, ундан ўзбекчага ўтган. Француз тилида и товуши икки хил ҳарф билан – i ва y билан ифодаланади. Иккинчи ҳарф хорижий тилдан кирган, асосан асли грекча бўлган сўзларда, юнон алифбосидаги ипсилон ҳарфи ўрнида ишлатилади. Шу боис унга i grec, яъни грекча и деб ном берилган.

Испанлар ҳам бу ҳарфни шунга яқинроқ номлаган – i griega. Лекин инглизчада у уай (waɪ) деб аталади.

 

📌 Демак:

Игрек

Игрик, эгрик ❌

 

Ориф Толиб

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.