Косада шўрва, пиёлада чой ичилади

0
521
марта кўрилган.

Хоразм шевасида пиёла коса дейилади. Бу бошқа шева эгаларига анчагина ғалати эшитилиши мумкин. Чунки коса пиёладан каттароқ, асосан суюқлик ва турли овқатлар солиб ичиш учун ишлатиладиган идишдир. Пиёла эса тубидан юқорига томон кенгайиб борадиган, косадан кичик, тагликли идиш. У асосан чой ичиш учун ишлатилади.

Пиёла қозоқ тилида кесе, шыны-аяқ, қирғиз тилида чыны дейилар экан. Ўзбек тилида чинни сўзи кулолчилик буюмларининг турини англатади. Пиёла, коса ва товоқлар чиннидан ишланган бўлиши мумкин.

Водий шеваларида ҳам коса сўзи ўрнида чинни сўзини ишлатиш кўп учрайди. Лекин бунда фақат чинни косалар назарда тутилади. “Чиннини узатиб юбор!” деганда фақат чинни косани узатиш керак, унинг ўрнига сопол коса олиб борган киши дакки эшитиши мумкин.

Изоҳли луғатга кўра, пиёла форс тилидан кириб келган. Илдизи юнонча phiale сўзига бориб тақалади. У сув ичиладиган ясси косачани англатган. Чинни сўзи эса Чинга – Хитойга оидликни билдиради. Олдин чинни идишлар хитойдан келтирилган, шу сабаб уларга бундай ном берилган.

 

Ориф Толиб

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.