Қуюшқон нима?

0
873
марта кўрилган.

Қуюшқон ўзбек тилида икки хил маънода ишлатилади:

 

1️⃣ Эгар олдинга силжимаслиги учун от ёки эшакнинг думи остидан айлантириб, эгарга бириктириладиган, кўпинча турли безаклар қадаладиган қайиш.

 

Отнинг эгар қоши тилладан, ёлига кумуш тангалар, қуюшқонига эса садафлар тақилган.

Ж. Шарипов, Хоразм.

 

2️⃣ Кўчма маънода: бирор иш, хатти-ҳаракат, муомала ва шу кабилардаги меъёр.

 

Қуюшқондан ташқари иш.

 

Энди ўйлаб-ўйлаб, ўзининг қуюшқондан ташқари ҳаракат қилганини сеза бошлади.

Ҳ. Назир, Сув гадоси – оқпадар…

 

Қуюшқондан чиқмоқ ибораси чегарадан, меъёрдан чиқмоқ; ҳаддан ошмоқ маъноларини англатади:

 

Ёш раҳбарсиз-да, хомроқсиз… қуюшқондан чиққан бошлиқ одамларга ёқавермайди.

С. Сиёев, Отлиқ аёл.

 

Кулдираман, деб қуюшқондан чиқиб, меъёрдан ошиб кетаётган актёрларнинг ижросидан ранжимай иложингиз йўқ.

Газетадан.

 

@oriftolib

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.