Қиш

0
883
марта кўрилган.

Уятсиз жазмандай эшилар тутун,

Мўриларнинг юзи қорайиб кетар.

Охири йўқ йўллар чўзилар узун,

Қишлоқлар оппоқ ун орқалаб ўтар.

 

Азадор аёлдай увлар изғирин,

Ҳатто ҳиссиз музлар тўка бошлар ёш.

Тўшакка михланган чол каби ҳорғин

Кулимсираб қўяр мажолсиз қуёш.

 

Ҳавода булутлар айланар карахт,

Камбағалдай қақшар ялангоёқ қуш.

Буғу шохларидай япроқсиз дарахт

Ям-яшил баҳорни кўриб ётар туш…

 

Ориф Толиб

 

2008

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.