Қизим

0
937
марта кўрилган.

Туғилдингу бағримиз тўлди,

Юзимиз ҳам бахтимиз кулди,

Олам бирдан чароғон бўлди,

Жоним – қизим, жаҳоним – қизим.

 

Ўз тилингда сўзлаб, чулдираб,

Кулгуларинг билан кулдириб,

Ғамларимиз ортда қолдириб,

Бахтлар сочдинг, бийроним – қизим.

 

Нималарга тикилиб қолдинг,

Нега бунча ўйларга толдинг,

Кулдинг, сўнгра қовоғинг солдинг,

Бу дунёга ҳайроним – қизим.

 

Ўзим шодман сени эркалаб,

Майингина сочларинг силаб.

Манглайингга аста босдим лаб,

Жаннат бўйли райҳоним – қизим.

 

Балолардан асрасин Эгам,

Эй бугуним, эй менинг эртам.

Кўзим нури, қароғим, эркам,

Жоним – қизим, жаҳоним – қизим.

 

Ориф Толиб

 

2016

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.