Яхши тушлар кўрсин

0
922
марта кўрилган.

Иситмалаб қолсам, оғрисам озроқ

Ё ишим юрмаса – торайса олам,

Онам хавотирда қилар қўнғироқ:

“Тушимга кирибсан, тинчмисан, болам?”

 

Шукур, яхши, дейман, ҳаммаси аъло,

Юрибман – ишим беш, ўзим саломат.

Онам таскин топар ва қилар дуо,

Тилайди офият, омонлик, омад.

 

Дўстлар, барчамизга ёр бўлсин толе,

Бахтдан ёруғ бўлсин хоналаримиз.

Ташвиш, хавотирга тушмасин асло,

Яхши тушлар кўрсин оналаримиз.

 

Ориф Толиб

 

2016

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.