“Айтинг, бу сизмасми, турналар?”

0
677
марта кўрилган.

Қизларни тўсатдан қучди шамоллар,

Оқ булутлар узра учди рўмоллар –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Мени туни бўйи ўртаган алам

Сизиб кирди куннинг кўзларига ҳам –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Нурюзли аёллар ёздилар қанот,

Уларни бағрига олди хотирот –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Учбурчак конвертлар қатида юзлаб

Мактубларим учди Кавказни кўзлаб –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Куз кунлари тинмай тўзғитиб хазон,

Бошим узра роса солдилар сурон –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Расул ҲАМЗАТОВ

 

Юрагимни тирнаб ўтди сатрлар,

Сўнг қоғоз бағрига ботди сатрлар –

Айтинг, бу сизмасми, турналар?

 

Тоғ. Кўкларга туташ уй томида жим

Турибман ва бошим узра бетиним

Ноғора қоқяпсиз, эй сиз, турналар!

 

Рус тилидан
Ориф Толиб

таржимаси

Русча таржимани ўқиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.