Энг қийин иш

0
1138
марта кўрилган.

Комиллик масаласига қизиқадиган тўрт талаба гапирмасликка келишиб олди. Чунки ортиқча сўздан тийилиш комилликнинг энг муҳим белгиларидан бири эканини яхши билишарди-да. Кун бўйи бунинг уддасидан чиқишди. Бироқ…

Кеч тушиб, дарсхонадаги мойчироқ хиралаша бошлади, охири атрофни кўз илғамайдиган бўлиб қолди. Шунда талабалардан бири чидай олмай, ётоқхона ходимларига бақирди: “Чироқни тузатасизларми-йўқми!”

Иккинчи талаба ўртоғи гапириб юборганидан ажабланди:

– Биз гапирмасликка келишгандик-ку, – деди у.

– Эҳ, аҳмоқлар! – деди учинчи талаба. – Нимага гаплашяпсизлар?

– Биргина мен жим ўтирибман, – деди ғурур билан тўртинчи талаба.

 

Ориф Толиб

тайёрлади.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.