Ибратли ҳикоялар ҳақида

0
1460
марта кўрилган.

Шарқ адабиётининг асоси ибратга қурилган. Унинг ўзаги “адаб” экани ҳам бежизга эмас. Албатта, қуруқ насиҳатгўйлик ҳеч бир қулоққа ёқмайди. Адабий асар ҳам эзма пандга айланса, акс натижага олиб келиши мумкин. Шу сабабли адабиётда ривоятлар, ҳикоятлар, масаллар пайдо бўлган. Фикрни мажоз билан, образлар ёрдамида ифодалашга ҳаракат қилинган. Мақсад эса битта – асарнинг таъсирчанлигини ошириб, китобхон қалбига эзгуликларни сингдириш.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ибратли ҳикояларнинг айримлари ҳаётда юз берган, айримлари тўқима. Бироқ уларнинг барида ҳаётий ҳақиқатлар яширин. Бу ҳикоялар янгидан ёзилган эмас, таржима. Интернет фойдаланувчилари ўз бошидан ўтказган, кўрган-эшитган ёки қайдадир ўқиган воқеаларни шахсий саҳифаларида ёки сайтларда ёзиб қолдиришган. Ҳикояларнинг муаллифи ҳам йўқ.

Мен бу кичик нуқраларнинг баъзиларини деярли ўзгартирмай таржима қилдим, баъзиларининг сюжети – суягинигина олдим, айримларининг бир-икки деталидан фойдаланиб, бошқа ҳикоя ёздим. Шу сабабли уларнинг ҳеч бирига тўласича муаллифман дея олмайман. Ҳикмат излаган қалбларга зиё бахш этган номаълум муаллифларга, эзгу юраги ва амали билан ана шу воқеаларга маъно бағишлаган инсонларга самимий раҳматлар айтаман.

 

Ориф Толиб

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.