
Бир кўлда оққушлар галаси яшарди. Куз яқинлаб, жанубга учадиган бўлишди. Сафарга тайёрланаётган пайтларида кичкина бир бечора қушча учиб келди ва деди:
– Минг афсус! Сизлар жанубга кетасизлар, мен бўлсам мана шу ерларда музлаб ўлишга мажбурман.
– Қайғуга ботма, – дейишди оққушлар, – сени ўзимиз билан бирга олиб кетамиз.
– Минг афсус, – деди ғариб қушча, – сизларда улкан тумшуқлар бор, озиқни осон топасизлар. Мен оч қолиб кетаман.
– Йўлда сенга овқат берамиз, – деб уни тинчлантиришди катта қушлар.
– Минг афсус! Сизларнинг қанотларингиз катта, мен йўлда чарчаб қоламан, – деб ташвишга тушди майда қуш.
– Чарчайдиган бўлсанг, сени мингаштириб оламиз, – деб таскин беришди оққушлар.
– Минг афсус… – деб қушча яна сўз бошлаган эди, оққушлар унинг сўзини бўлиб қўйишди.
– Бор-е, – дейишди улар. Кейин унинг минғирлашларига қулоқ солмай жанубга қараб учиб кетишди.
Ориф Толиб
тайёрлади.