
Расул ҲАМЗАТОВ
Минглар ичра эмасман аъло,
Аммо мени учратганинг чоғ
Ўйладингки, бу олам аро
Ҳаммасидан менман яхшироқ.
Минглар ичра эмасман расво,
Аммо энди бир айбим сабаб
Ғазабдасан. Наздингда гўё
Мен энг ёмон, мен энг беадаб.
Рус тилидан
Ориф Толиб
таржимаси