Шамолга соврилган парлар

0
1395
марта кўрилган.

Тили ёмонлиги билан машҳур бир киши донишманднинг олдига келиб маслаҳат солди:

– Ҳамма тилимни тия олмаслигимни гапиради, ҳатто иғвогар деб от ҳам қўйиб олишган. Тўғрисини айтганда, ҳаётим давомида тилимга эрк бериб яшадим. Ўйламай гапирган гапларимни қандай қилиб зарарсизлантирсам бўлади, бу ҳолни тузатишнинг иложи борми?

Донишманд жавоб берди:

– Манави партўшакни олиб, энг баланд томга чиқ ва уни шамолда тўзғитиб юбор. Кейин менинг ёнимга кел, сени кутиб тураман.

Бояги киши бу топшириқни тезлик билан бажарибди ва бундан хурсанд бўлиб, ўзига ишончи ортиб донишманднинг олдига келди:

– Бўлдими, ҳамма хатоларимни тузатдимми?

– Йўқ, – деди донишманд, – бу ҳали бошланиши эди, холос. Энди бориб барча парларни битта қўймай териб кел.

Одам донишмандга ҳайрон қараб қолди, сўнг бу дарсдан келажак ҳаётига яхши бир сабоқ олди.

 

Ориф Толиб

 

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил 18-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.