Таълим бериш – умид уруғини экиш демакдир

0
1183
марта кўрилган.

Луи Арагон ҳикматларидан

 

  • Агар кўксимни тилсангиз, у ердан Парижни топасиз.
  • Адабиёт мамлакат учун жуда муҳимдир, моҳиятига кўра, унинг юзи дейиш мумкин.
  • Ажойиб кечаларнинг бирида келажак ўтмиш деб ном олади. Бу пайт ортингга қарайсанда, олислаётган ёшлигингни кўрасан.
  • Баъзида ғолиб бўлиш учун чекинишга, қўлга киритганингдан воз кечишга тўғри келади.
  • Биз кўпинча йўқ жойдан муаммолар ўйлаб топамиз.
  • Давримизнинг зиёнати ёрқин шоирлардир. Англияда – Киплинг, Францияда Аполлинер ва Элюар, Германияда Рилке, Россияда – Маяковский ва Есенин, Арманистонда – Чаренц ва Исаакян. Бу маёқлар бир-бир сўнганда гўё дунё зулматга чўмгандай бўлди.
  • Дунё ёлғончи гувоҳларга тўла.
  • Ёшлар орзу қилади. Қарилар эслайди.
  • Қуёш ҳамиша ишқибозларининг кўзини қамаштирган.
  • Мен бу китобни иккита бир-бирига ўхшамайдиган даврни қиёслаб бўлмаслигини кўрсатиш учун ёздим. Ўтмишни бугунги кундан келиб муҳокама қилиш ёки изоҳлашдан кўра жоҳилона иш йўқ.
  • Одам нимадан ҳайратланса, ўшани кўнглига яқин олади.
  • Одамлар кўпинча ўзларининг вақтинчалик бахтсизликларини дунёдаги энг муҳим нарса деб ҳисоблайдилар.
  • Оптимизм буюк кишиларнинг зийнатидир.
  • Рашк бу – жон жойингга тўхтов билмай санчилаётган игнадир.
  • Танқид муддатсиз сургундир.
  • Таълим бериш – умид уруғини экиш демакдир.
  • Тўғрилик кўпинча муҳокама қилинмайди.
  • Фақат меҳнатгина инсоннинг қиёфасини ўзгартира олади.
  • Ҳаётда ҳеч бир нарса биз тасаввур қилгандек бўлмайди.

 

Рус тилидан Ориф Толиб таржимаси

 

“Ёшлик” журналининг 2017 йил 10-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.