Болангизнинг бўйи қанақа?

0
5068
марта кўрилган.

Ўғил болалар туғилганида кўпроқ 3-4 килограмм вазнга, 50 сантиметрга яқин бўйга эга бўладилар. Одатда, улар қиз болалардан кўра каттароқ туғилади. Ҳаётининг илк кунларида жуда кўп болалар 10 фоизгача вазнини йўқотади. Бу туғилишдаги қийинчиликлар ва янги шароитга мослашиш билан боғлиқ.

Бир йилча вақт ўтгач боланинг массаси 10-12 килограммни ёки ундан кўпроқни ташкил этади, бўйи эса 80-86 сантиметргача узаяди. Балоғат даври бошлангунича ҳар йили 1,5-2 килограммга оғирлашиб, 4-5 сантиметрга ўсиб боради.

5-7 ёш оралиғида “биринчи сакраш” жараёни кузатилади. Бутун тана тезлик билан ўсади. Бола гўдакларга хос кичкина қўл ва оёқчалардан “халос бўлади”. Эндиликда баланд токчага қўйилган қаймоқни бемалол ўғирлаб ея олади.

7 ёшдан 12-13 ёшгача бола жуда секинлик билан ўсади. Танада ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди. Ўғил болаларнинг елкаси белига нисбатан кенгаяди.

Балоғат даври – анчагина мураккаб жараён. Бу ҳолат ўғил болаларда қиз болаларга қараганда 1-2 йил кечроқ, 12-13 ёшларда бошланади. Дастлаб қўл-оёқларнинг, кейинроқ тананинг ўсиши тезлашади. Бу “балоғат давридаги сакраш” деб номаланади. Суяклар узаяди, мушак ва ёғ тўқималари эса ўсиш-ривожланишда ортда қола бошлайди. Шу сабабли бола худди озаётганга ўхшаб кўринади. Балоғат даврининг бошланиши боланинг тана тузилиши ва умумий соғлигига таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳам бу жараён узоқроқ – 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган вақт оралиғида давом этади. Бу давр алоҳида эътибор талаб қилади. Тананинг тез каттайиши организмнинг ички захираларини, бошқача қилиб айтганда, куч-мадорни ўзига тортиб олади. Агар болада қандайдир касаллик бор бўлса, шу пайтда кучайиб кетиши мумкин. Шиддатли ўсиш юрак-қонтомир ва бошқа тизимларда муаммоларни юзага келтириши эҳтимоли бор. Чунки вужуд етарли моддаларни ишлаб чиқаришга улгурмайди. Хуллас, боладаги ҳар қандай ўзгаришга жиддий эътибор қаратиш зарур.

 

Нормал вазн ва ўсиш кўрсаткичлари

 

Боланинг ёши

Бўйи (сантиметрда)

Вазни (килограммда)

Туғилиш

47-54

3-4

1 ойлик

50-56

3.5-5.4

2 ойлик

53-59

4-6

3 ойлик

56-62

4.5-7

4 ойлик

58-65

5-8

5 ойлик

60-67

5.5-9

6 ойлик

62-70

6-9.5

7 ойлик

64-72

6.5-10

8 ойлик

66-74

7-10.5

9 ойлик

68-77

7.5-11

10 ойлик

69-78

8-11.5

11 ойлик

70-79

8.2-11.8

1 ёш

71-81

8.5-12

2 ёш

82-93

10-15

3 ёш

88-104

12-17

4 ёш

94-110

13.5-20

5 ёш

99-117

15-23

6 ёш

105-123

16-27

7 ёш

111-130

18-30

8 ёш

116-137

20-35

9 ёш

121-143

21-39

10 ёш

126-149

24-44

11 ёш

131-156

26-51

12 ёш

136-163

28-58

13 ёш

141-170

31-66

14 ёш

148-176

35-73

15 ёш

154-181

39-80

16 ёш

158-186

44-84

17 ёш

162-188

50-87

 

Албатта, болалар хилма-хил, кимдир 2.5 кг оғирлик билан туғилади, қайси биридир эса бир йилда 13-15 кг вазнга эга бўлиши мумкин. Вазн ва бўй ташхис дегани эмас. Бироқ боланинг меъёрда улғаяётганига доим диққат-эътиборда бўлган маъқул.

 

Орифжон Мадвалиев тайёрлади.

 

2009

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.