Кўзга кўринмайдиган китоб борми?

0
302
марта кўрилган.
  • Энг кўп тилга таржима қилинган адабий асарлар машҳур детектив ёзувчи Агата Кристига тегишли. Адиба китоблари юздан ортиқ дунё тилларига таржима қилинган ва тўрт миллиарддан ортиқ нусхада чоп этилган.
  • Замонавий адиблар ичида энг сермаҳсули бразилиялик ёзувчи Жозе Карлос Инуэдир. У 1046 та илмий-фантастик, саргузашт романлар муаллифидир. Қизиғи, у шунча асарни ўн йил ичида 1986–1996 йиллар оралиғида қоғозга туширган.
  • Энг узун роман француз ёзувчиси Жюль Ромэн (асл исми Луи Анри Фаригул)га тегишли. Унинг “Ихтиёри ўзида одамлар” романи 1932–1946 йиллар оралиғида 27 жилдда нашр этилган.
  • Энг кекса муаллифлар – америкалик Сара ва Элизабет Деленилардир. Улар 1994 йили “Опа-сингил Делениларнинг кундалик ҳикматлари” номли китоб эълон қилади. Бу пайтда опа 105, сингил 103 ёшда эди. 1997 йили эса Сара Делени китобнинг давомини ёзиб, “Ўзимнинг 107 ёшимда” номи билан чоп эттиради.
  • Энг катта энциклопедия “Евро-америка универсал безакли энциклопедияси”дир. 105 минг саҳифадан иборат бу китоб 104 жилдга жо бўлган.
  • Ҳозирча энг митти китоб Японияда босилган “Ҳар мавсумга гуллар” китоби бўлиб турибди. 0,75 миллиметрли бу санъат асарини оддий кўз билан тугул, кўзойнак тақиб ҳам кўра олмайсиз.
  • Энг кўп сотилган китоб – “Гиннеснинг рекордлар китоби”дир. У АҚШ кутубхоналаридан ўғирланиши бўйича ҳам рекорд қайд этган. Бу тўплам илк бор 1955 йили чоп этилган.
  • Энг қадимги китоб дўкони Португалиядаги “Livraria Bertrane”дир. У 1732 йилдан бери фаолият юритиб кетади.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

 

“Ёшлик” журналининг 2019 йил 8-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.