Наполеон “лотерея”си

0
114
марта кўрилган.

Наполеон Бонапарт ҳукмронлиги даврида 5 франклик тангалар ҳам муомалага киритилади. Танганинг ҳажми сезиларли даражада катта бўлгани учун одамлар ундан фойдаланмасликни маъқул кўради. Натижада уюм-уюм пуллар банклар ғазнасида тўпланиб қолади.

Вазиятдан чиқиш учун император 5 франкли тангалардан бирига шахсан ўзининг қўли билан ёзилган 5 миллион франкли чек жойлаб қўйилгани, топган киши уни Франция давлат банкида истаган вақтида нақдлаштириб олиши мумкинлиги ҳақида эълон беради. Кўз очиб-юмгунча банкдаги 5 франкли тангалар муомалага кириб кетади. Бироқ Наполеон қўли билан ёзилган чекни топиб, 5 миллион франкка эга бўлиш бахти бугунгача ҳеч кимга насиб этгани йўқ.

 

Ориф Толиб

тайёрлади.

 

“Ёшлик” журналининг 2017 йил 4-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.