
(қизиқарли маълумотлар)
• Ойда Мирзо Улуғбек номидаги кратер бор.
• Футбол тўпининг анъанавий оқ-қора кўриниши у оқ-қора телевизион экранларда яхши акс этиши учун ўйлаб топилган.
• Спортнинг шахмат ва бокс турлари қўшилишидан пайдо бўлган шахбокс ўйини бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилиб турилади.
• 1849 йили сенатор Давид Атчисон фақатгина 1 кунга АҚШ президенти лавозимини ўтайди, шунда у бу куннинг асосий қисмини… ухлаб ўтказади.
• Мисрда жала 200 йилда бир маротаба қуяди.
• Пётр I нинг бўйи тахминан 213 см. ни ташкил этган.
• Очиқ кўзлар билан акса уриш мумкин эмас.
• Аёллар эркакларга қараганда 2 марта кўп киприк қоқишар экан.
• Жазоирда “сиёҳ кўли” бор. Унинг суви билан қоғозга ёзса бўлади.
• Инсонда 20 та сут тиши бўлади.
• Марсга ҳали инсон қадами етмаган бўлса-да, ушбу сайёранинг ўз байроғи бор.
• Ҳар йили 14 мартда Пи куни нишонланади. Америка бу сана 3.14 (учинчи ойнинг ўн тўртинчи куни) деб ёзилади.
• Боливияда профессионал денгизчилар тайёрлайдиган махсус мактаб бор. Қизиғи, Боливиянинг денгизга чиқиш йўли йўқ.
• Тенниснинг оёқда ўйналадиган тури ҳам бор ва у “футболтеннис” деб аталади.
Орифжон Мадвалиев тайёрлади.
2010