“Зериктириб қўймадимми?”

0
121
марта кўрилган.

Машҳур файласуф Арастунинг олдига бир димоғдор бойвачча келади ва жимжимадор оҳангда гапира бошлайди. У ўзининг овозидан, айтаётган сўзларидан завқланар, шу сабабли ҳали-бери тўхташни истамасди.

Орадан анчагина вақт ўтгач, димоғдор нотиқ шундай лутф қилади:

– Тақсир, сизни зериктириб қўймадимми?

– Йўқ, бемалол, – деб жавоб беради Арасту. – Ахир, сизни эшитганим йўқ-ку.

 

Ориф Толиб

тайёрлади.

 

“Ёшлик” журналининг 2017 йил 4-сонида чоп этилган.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.