“Ёрдам берадиганлар кўпаяверсин”

0
138
марта кўрилган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов телеграм каналида мактаблардаги муаммолар ва уларга раҳбарларнинг икки хил ёндашуви ҳақида тўхталиб ўтибди:

 

“Мактаблардаги моддий-техник ҳолат бўйича йиғилиб қолган муаммоларни кўплигини билганимиз учун ҳам барчани мактабга ёрдам беришга сафарбар қилиш ҳаракатидамиз. Лекин баъзилар бизнинг ички дардимизни юзимизга солиб, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишдан нарига ўта олмаяпти. Ҳар қандай мансабдор шахс, сенаторми, депутатми, вазирми ёки бошқа раҳбар агар ҳақиқатда Президентимиз чақириқларига кўра мактабга ёрдам бераман деса, ўз имкониятидан келиб чиқиб ҳам ёрдам бериш йўлларини топа олади.

 

Президентимиз топшириқларини тўғри тушунган раҳбарлар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари маблағларни ҳам топиб, мактабларга чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилаяптилар. Яқинда бир катта идора раҳбари мактабларга қўшимча телевизорлар бериш бўйича ташаббус кўрсатди, лекин ёритманглар деганига кимлигини айтмай қўя қоламиз.

 

Адлия вазири эса, катта рақамлаштириш лойиҳаси тугаганидан кейин бўшаган 2,5 мингдан ортиқ компьютерларни мактабларга ўтказишга ёрдам берди. Улар ўқитувчилар хоналарига қўшимча компьютер сифатида қўйилади. Бундан ташқари, куни кеча Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатининг тубдан янгиланишига мактаб битирувчилари ва тадбиркорларни жалб қилиб, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига хавас қилишга арзийдиган шароитлар яратишга ҳиссасини қўшди.

 

Мактаблардаги муаммоларимизни юзимизга солиш ўрнига, уларга ёрдам бериш имкониятларини топадиган шундай раҳбарлар ва инсонлар кўпаяверсин”.

 

Иқтибос тугади.

 

Менимча, оддий одамлар, блогерларнинг мактабдаги муаммоларни айтиши, кўтариб чиқиши нормал ҳолат. Лекин раҳбарлар муаммоларга ечим излаши ва топиши керак, уларнинг салоҳияти шунда билинади. Шунчаки муаммони санаб қўйиш ҳамманинг ҳам қўлидан келаверади.

 

@oriftolib

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.