“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг сайти ишга тушди

4
3674
марта кўрилган.

Интернетдан бир мақолани қидираётиб, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг uzas.uz сайтига кириб қолдим. Шу йил сентябр ойида иш бошлабди. Сайтни кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Сабаби адабий нашрларнинг аксарияти ўз веб саҳифасига эга бўлиб улгурган, “ЎзАС”нинг эса электрон талқини йўқ эди.

Ахборот асри дея эътироф этилаётган XXI асрда замонавий технологиялардан унумли фойдаланганлар ютиши аниқ. Айримлар босма нашрнинг сайти обунага салбий таъсир кўрсатади, одамлар газета-журнални сотиб олмай, тайёр интернетдан ўқиб қўя қолади, деб ўйлади. Аслида, ундай эмас. Биринчидан, сайт нашр рекламасига хизмат қилади. Иккинчидан, бирор-бир веб саҳифа қоғознинг ўрнини босолмайди. Газета-журнал ёки китобни қўлда тутиб, моддиятини ҳис этиб ўқишнинг завқи бўлак. Шу билан бирга, тезкорлик, енгиллик, қулайлик борасида қоғоз ҳам замонавий технология билан беллаша олмайди. Ҳар бирининг ўзига хос афзаллиги бор.

Барча адабиёт ва санъат мухлисларини янги сайт билан қутлайман ва сайт ишига омадлар тилайман.

 

Ориф Толиб

4 Мулоҳаза

  1. Мен ушбу газетага 1985-2000 йиллар давомида обуна булиб хар бир сони колдимай укиб борганман. Ушбу газетанинг юкоридаги даврларда чоп этилган кайсидир сонидан “ЛУТФАН” сузининг маноси хакида укиган эдим. Афсуски хозир хотирам панд бериб газетани кайси сонда ушбу макола берилганлиги ёдимдан куртарибди. Максадим шуки, бир адабиётшунос устозга юкоридаги маколани укиганим хакида гапириб берган эдим.Яна бир карра ушбу макола чоп этилса максадга мувофик булар эди.

    • Газета сайти орқали ушбу фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин. Саҳифа остида фикр қолдириш учун худди шу сайтдаги каби махсус жой бор.

  2. Assalomu aleykum. Men anchadan beri she’rlar yozib turaman. Yozgan she’rlarimni shu gazetada chop ettirsam bo’ladimi? Bunini uchun nima qilishim kerak?

    • Газетанинг сайти uzas.uz га кириб кўринг. Манзили ва электрон почтасини киритган бўлса керак. Бемалол жўнатишингиз мумкин. Маъқул келса, беришади.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.